2019 йил 26-27 сентябрь кунлари Европа Иттифоқи ERASMUS+ дастури 574055-EPP-1-2016-1-IT-RPPKA2-CBHE-JP “RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит соҳасида магистрлик дастурларини ишлаб чиқиш” лойиҳасининг “Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳитни замонавий муаммолари” мавзусидаги якуний халқаро анжумани Тошкентдаги Турин политехника университетида ўтказилиши режалаштирилган.
Анжуманга Erasmus+ дастури лойиҳаларида иштирок этаётган Ўзбекистон ОТМлари вакиллари таклиф этилади.
“RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит соҳасида магистрлик дастурларини ишлаб чиқиш” лойиҳасининг доирасида “Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳитнинг замонавий муаммолари” мақолалар тўпламини чоп этиш режалаштирилмоқда. Энг яхши мақолалар муаллифларининг маърузалари анжуман дастурига киритилади. Моқолалар тўплами қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
1. Фотовольтаика ва уни ривожлантириш истиқболлари;
2. Қуёш нурининг иссиқлик энергиясидан фойдаланиш;
3. Бошқа турдаги қайта тикланувчи энергия манбалари;
4. Атроф муҳитни муҳофаза масалалари;
5. Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит йўналишида кадрлар тайёрлаш масалалари.
Тўпламга такдим этиладиган мақолаларни расмийлаштиришга талаблар:
- мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлиши мумкин;
- мақолалар тўплам йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши керак;
- мақолалар матни 3 ёки ундан кўп саҳифа ҳажмида, А4 катталикдаги қоғозда, 14 кегел, 1,0 интервалда, юқоридан, пастдан, чапдан ва ўнгдан 2 см жой қолдирилиб, Times New Roman шрифтида расмийлаштирилган бўлиши зарур;
- мақоланинг номи бош ҳарфларда ёзилади. Битта бўш қатор қолдирилиб, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, фамилияси ва бир қатордан кейин илмий даражаси, ташкилот номи кўрсатилади. Матн охирида фойдаланилган адабиётлар рўйхати киритилади. Матнда кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва аниқлигига шахсан муаллифлар масъулдир. Талабга жавоб бермаган мақолалар тўпламга киритилмайди.
Мақолалар 2019 йилнинг 31 августигача ташкилий қўмитага электрон почта орқали юборилади. Электрон манзил: alievuz@yahoo.com