Учрашувда Erasmus + миллий офиси (NEO) координатори Азиза Абдураҳмонова, Қудратхон Баҳодиров ва ЎзМУ профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчи ва докторантлар иштирок этдилар.
Семинарда Erasmus + дастурининг 2021 – йилга мўлжалланган янги танлов йўналишлари бўйича маълумот берилди (CBHE, Erasmus Mundus дастурлари/Халқаро кредит мобиллиги/ Erasmus Mundus Joint Masters, Erasmus Mundus дастурларини тайёрлаш/ Erasmus Mundus Design Measures, Jean Monnet лойиҳаларини йўлга қўйиш)
Семинар давомида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.