Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури доирасида 15.10.2017-14.10.2020 даврда бажарилаётган “TOPAS: From Theoretical-Oriented to Practical education in Agrarian Studies/Қишлоқ хўжалиги бўйича назарияга асосланган таълимдан амалиётга асосланган таълимга ўтиш” лойиҳасининг ҳамкор олий ўқув юртларининг навбатдаги учрашуви Арманистон давлат университетида 2020 йил 12-13 февраль кунлари ташкил этилмоқда.
Учрашувда лойиҳанинг 4-босқичи натижалари- энг яхши таълим усуллари, амалиёт схемалари, таълим ва илмий мақсадлар учун маълумотлар базасини шакллантириш бўйича услубий қўлланмалар яратиш бўйича ҳамкорлар хисоботи ва навбатдаги босқичдаги вазифалар муҳокама этилиб, кейинги босқич батафсил режалаштирилади. Ўзбекистон, Украина ва Арманистонда тегишли амалиёт схемалари воситасида университетлар ва агробизнес корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш орқали олий таълим соҳасида назарий асосланган таълим тизимидан талабаларга йўналтирилган ва амалиётга асосланган таълимга ўтишни таъминлаш лойиханинг асосий мақсадидир.